17:17 / 07.05.2021
1 799

Тадбиркор фойдасига салкам 34 млн. сўм миқдорида қарздорлик ундирилди


Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг 12.03.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “JALIL-SERVIZ” корхонасидан ундирувчи “STORY-SITY” МЧЖ фойдасига жами 33.917.840 сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўлим иш юритувига 04.04.2021 йил куни келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси Б.Садуллаев томонидан Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган. Қарздор корхонага МИБ туман бўлими томонидан қонун талаблари асосида ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздорликни тўламаган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли мол-мулкларни аниқлаш ва ижро ҳужжати ижросини таьминлаш мақсадида Қонуннинг 87-моддаси талабларига мувофиқ сўровномалар юборилган. Олинган жавоб хатларига кўра, қарздорга мулкий хуқуқ асосида тегишли бўлган автотранспорт воситалари аниқланган ва қарздорликни қоплаш мақсадида бўлим давлат ижрочиси томонидан хатланиб, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга асосан реализация қилинган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор “JALIL-SERVIZ” МЧЖдан ижро варақада кўрсатилган жами 33.917.840 сўм қарздорлиги ундирувчи “STORY-SITY” МЧЖ фойдасига тўлиқ ундирилди ва ижро иши якунланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тадбиркор фойдасига салкам 34 млн. сўм миқдорида қарздорлик ундирилди