11:15 / 14.05.2021
1 725

Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди


Ўзбекистонда 13 май куни яна 291 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Бу кўрсаткич 12 май куни 359 нафар, 11 май куни 395 нафар, 10 май куни 313 нафарни ташкил этганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 7 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 26 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 6 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 20 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 68 нафари Тошкент вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шундай қилиб, мамлакатда коронавирусга чалингани расман тан олинганлар сони 96 117 нафарга етди.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, Бухорода 4 нафар, Наманганда 12 нафар, Хоразмда 6 нафар, Тошкент вилоятида 48 нафар, Тошкент шаҳрида 136 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 91 507 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3943 нафар бемор даволаняпти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 291 кишида коронавирус аниқланди