17:23 / 15.05.2021
2 573

Кечаги ташриф ҳақида айтилмаган гаплар


Фото: Президент матбуот хизмати
Кеча Ўзбекистон Президентининг Гематология ҳамда Онкология ва радиология марказларига ташрифи тўғрисидаги қуруқ расмий хабарларнинг ортида, эҳтимол, асосий нарса қолиб кетди – бу берилган умид, деб ёзади «Нигоҳ».

Президент онкологиянинг бир неча йиллар давомида ҳал қилинмаган долзарб муаммоларини кўтарибгина қолмай, янги онкологик тиббиёт марказларини қуриш, ҳаётни сақлаб қоладиган ПЭТ ускуналари ва маммографлар харид қилиш бўйича қарорлар қабул қилди. У деярли ҳар бир касал боланинг ҳолидан хабар олди, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлашди, тўғри сўзларни топа олди, касаллик устидан ғалаба қозонишга ишончни кучайтирди. Буни уддалай олганини уларнинг табассумларида, ота-оналарининг миннатдорчилик кўз ёшларида кўриш мумкин эди.

Ҳеч ким эътиборсиз қолмади. Болаларга замонавий протезлар берилади, уларнинг даволанишига хорижий мутахассислар жалб қилинади, баъзилар олийгоҳга кирди, кимдир эса йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори бўлди.

Дарҳақиқат, кеча улар ўзларининг касалликлари билан ёлғиз қолишмаганлигини ҳис қилишди. Улар курашни давом эттириш учун куч зарядини олдилар, олдинда тўлиқ ва қизиқарли ҳаёт бўлишига ишонишди.

Президент ҳар кимнинг тақдирини шахсий назоратига олишини ва у учун энг катта миннатдорчилик ота-оналарнинг фарзанди соғайиб кетгани ҳақидаги хати бўлишини айтди.

Бундан ташқари, Президент барча ҳудудлар раҳбарлари билан видеоконференцалоқа ўтказди. Аслида у ҳокимларни ундан ўрнак олишга, саратон билан касалланганларни даволаш соҳасида вазиятни нафақат бир марталик, балки тизимли равишда назорат қилишга мажбур қилди. Йиғилишда ҳудудлар раҳбарлари томонидан тақдим этилган тадбирлар режаларига кўра, унинг мурожаати бефарқ қолмагани аниқ эди.

Дабдабали сўзларсиз, кечаги кун Президент учрашувида қатнашганлар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолади. Болаларга соғайиш умидини беришди ва бу, шубҳасиз, асосий нарса. Биз эса, қандай қилиб озгина меҳрибон бўлиб, бошқаларнинг муаммоларига диққатли бўлишимиз, яқинларимизга раҳм-шафқат кўрсатишимиз, уларга ёрдам қўлини чўзишимиз ҳақида ўйлашимиз керак.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Кечаги ташриф ҳақида айтилмаган гаплар