08:30 / 05.06.2021
1 848

Оёқ кийимига яширилган қадимий тангалар тўхтатиб қолинди


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 23 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон халқлари маданий меросининг сақланишини таъминлаш, маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетилмаслиги белгилаб берилган.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан божхона чегаралари орқали маданий бойликларни ноқонуний равишда юртимиз ҳудудидан олиб чиқишга уринган шахслар тўхтатиб қолинди.

“Даут-ота” чегара божхона пости орқали Ўзбекистон Республикасидан қўшни Республикага чиқиб кетаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида, уй-хўжалик буюмлари орасидаги кроссовкалар ичига полиэтилен пакетга ўралган ҳолда яширилган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган XIX - XX асрларда чоп этилган ҳамда республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган жами 11 та қадимий тангаларни ҳеч қандай ҳужжатларсиз, яширинча олиб чиқишга уриниш ҳолати аниқланди.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Оёқ кийимига яширилган қадимий тангалар тўхтатиб қолинди