12:48 / 19.06.2021
5 312

Яна бир марта номард десам нима бўпти? — Кушербоев


Расул Кушербоев Судъялар Олий Кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров унинг устидан этика комиссиясига шикоят қилганини маълум қилди.
«Бу инсонни прокурор, терговчи ё ҳоким деб ўйламанг. У вақтда у киши Олий суд раисининг ўринбосари, мустақил, холис суд ҳокимиятининг вакили эди. Энди эса Судъялар Олий Кенгашига раислар.

Бу киши ўшанда судъялик обрўсини «пачоқ қилиб» айбсизлик презумсиясигаям қарамай, тергови тугамаган, суд баҳо бермаган Бўстонлиқдаги бир гуруҳ фуқароларни ноқонуний уй қурган, сохта ҳужжат тайёрлаган, деб шу йўл билан ўзининг қуйи судларига «яширин кўрсатма» берворгандилар. Ана мардлик.

Хуллас «Узавто» ва ДСҚдан кейин улар ҳам устимдан этика комиссиясига шикоят қилибди. Сабаби мен улар раҳбарлик қилаётган Кенгашни 2 дақиқаю 24 сонияда тўққиз марта номард дегандим. Яхшиям «ҳамманг бир тийинсан» демабман.

Айтганча айбсизлик презумсиясига амал қилмагани, этикани бузгани учун Х.Ёдгоровга ўшанда Судъялар Олий кенгаши мард бўлиб чора кўрганмикан. Ё мардлик қилолмаганми?

Шу 9 рақами ўхшамаяптида, 10 бўлса кўпиртириб янаям «тепа»га шикоят қилса зўр чиқади. Шунга яна бир марта номард десам нима бўпти?», деб ёзади депутат.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир марта номард десам нима бўпти? — Кушербоев