
Мажбурий ижро бюроси Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 20.06.2016 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Д.Адан ундирувчи К.А фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд.
Қарздор томонидан 2016 йилдан шу кунга қадар тўланмаган алимент миқдори ҳисобланганда жами 36.307,5 минг сўм давлат ижрочиси М.Сангинов томонидан тўлиқ ундирилиб берилган.
Яна бир қарздор ота А.Дж.дан ундирувчи Ш.А фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича 25.837,2 минг сўм давлат ижрочиси Д.Абдурахимов томонидан тўлиқ ундириб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар