Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда долзарб саволларга жавоб берди.
– Касаллик нега айнан июнь июль ойларида кучайиб кетяпти? Бу кунларнинг исиб кетиши билан боғлиқми?
– Касалликни ҳақиқатан ҳам 2020 йилда июнь—июлга келиб кенг тарқалганди, бу йил ҳам май ойларидан тарқалиши бошланди. Кўпгина вируслар турли мавсумийликка боғлиқлигини кўрсатган. Олдинги вируслар ичида қайсидири қишда кенг тарқалган бўлса, қайсидири вирус ёз мавсумида тарқалган. Лекин ҳозирги кунда касаллигини айнан қайсидир мавсумга боғлиқ ҳолда тарқалиши ҳақида асословчи маълумот йўқ.
Биз куннинг исиши оқибатида карантин қоидаларига риоя қилмай қўйдик. Кўпчилик ниқобларни иссиқ кунда тақмай қўйгани сабаб бу касаллик тарқалишига асос бўлмоқда, – дейди Севара Убайдуллаева.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилди. Тошкент шаҳрига 28 июндан транспорт воситалари киришига ҳамда кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди