
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўртасида бир соатга мўлжалланган учрашув қарийб уч соат давом этган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон муҳим бурилиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу диёрда тинчликка эришиш учун можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш чоралари муҳокама қилинган.
“Марказий Осиё билан Жанубий Осиёни боғловчи мамлакатлар бу - Афғонистон ва Покистондир. Конференцияга ушбу давлатлар етакчилари келгани унинг нуфузини ҳам, натижасини ҳам оширди.
Давлатимиз раҳбари Кўксарой қароргоҳида улар билан музокара ўтказди. Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани билан учрашув бир соатга мўлжалланган эди, лекин қарийб уч соат давом этди. Сабаби, у ердаги ҳозирги вазиятни биласиз. Бугун Афғонистон муҳим бурилиш даврини бошдан кечирмоқда. Бу диёрда тинчликка эришиш учун можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш чоралари муҳокама қилинди. Президентимиз Ўзбекистон бундан буён ҳам бу йўлда фаол кўмаклашишга тайёрлигини таъкидлади.
Куннинг иккинчи ярмида Шавкат Мирзиёев юртимизга расмий ташриф билан келган Покистон Ислом Республикаси бош вазири Имрон Хон билан музокара ўтказди. Унда асосий эътибор икки давлат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, инвестициявий ва йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига қаратилди.
Ўзаро савдо ҳажмини 4-5 баробар кўпайтириш имконияти борлиги таъкидланиб, бунинг учун карго-авиақатновларини йўлга қўйиш, тадбиркорлар ва ҳудудлар ўртасида алоқаларни кенгайтириш, икки томонлама имтиёз ва преференциялар бериш бўйича келишувларга эришилди”, деди Шерзод Асадов брифинг чоғида.
Шавкат МирзиёевАфғонистон президентиПокистон Ислом РеспубликасиТинчликка ЭришишСиёсий МулоқотИнвестициявий Лойиҳалар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар