17:20 / 23.07.2021
1 908

Амударёда ота фарзандининг 18 ёшгача бўлган алиментини тўлаб берди


  Бюронинг Амударё туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 21.09.2012 йилдаги қарздор Д.Салмановдан ундирувчи У.Шергазиеванинг тарбиясидаги 27.03.2009 йилда туғилган Жандарбек исмли фарзандининг моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадининг ¼ қисми миқдорида 2012 йилдан бошлаб то фарзанди вояга етгунига қадар алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида 30.10.2012 йилдан мавжуд.

  Мазкур ижро ҳужжати юзасидан, қарздор Д.Салманов оталик мажбуриятини ва суд қарори ижросини мунтазам равишда бажариб келган. Шунга қарамасдан, жорий йилнинг июль ойи  бошида алиментчи ота алимент пулларини биро тала тўлаб бермоқчи эканлигини билдирган.
Шу сабабли, собиқ турмуш ўртоқларнинг ўзаро келишуви билан, қарздор Д.Салманов, ундирувчи У.Шергазиеванинг тарбиясидаги бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар, яъни 18 ёшгача бўлган таъминоти учун жами 25 млн. сўм миқдорида тўловни амалга оширди.

  Мазкур ижро иши юритуви Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси 1-қисми 1-бандига асосан давлат ижрочиси томонидан тамомланди.

  Шу ўринда айтиш жойизки, ҳар бир ота фуқаро Д.Салманов каби иш тутиб, оила ва фарзандлари олдидаги мажбуриятларини бажариб, юксак намуна кўрсата олса келажакда фарзандлари меҳрини кўриши ота фарзанд ўртасида муносабатлар тикланишини ишонч билан айта оламиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Амударёда ота фарзандининг 18 ёшгача бўлган алиментини тўлаб берди