21:58 / 05.08.2021
2 330

Тошкентда ҳаракатланаётган Hyundai Sonata’да ёнғин чиқди


Фото: ЙҲХББ матбуот хизмати
Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳаракатланаётган Hyundai Sonata’да ёнғин чиқди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 5 август куни соат 16:10 ларда ҳайдовчи Hyundai Sonata русумли автомобилда КҲАЙ кўчасида ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган «Афруз» тўйхонаси рўпарасига етган вақтда транспорт воситасининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган ва автомобилни тўхтатган.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар ФВБга соат 16:10 келиб тушган. Хабарга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 16:21 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса юзасидан ҳудудий ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ҳаракатланаётган Hyundai Sonata’да ёнғин чиқди