15:16 / 16.08.2021
4 834

Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 71 ёшида вафот этди. Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг фарзандлари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Усмонхон Алимов 1950 йил 1 январда Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, Тошкент ислом институтида, Марокаш давлатининг Қаравиййин университетида таҳсил олиб, ислом дини асосларини, араб ва форс тилларини чуқур ўрганган.

У 1980—2006 йилларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Имом Бухорий масжидида имом ноиби, имом-хатиб вазифаларида ишлаган. 2000—2006 йилларда Самарқанд вилояти бош имом-хатиби бўлган.

Усмонхон Алимов 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий сифатида фаолият юритиб келаётган эди. «Давлат раҳбарининг ташрифи, ҳамдардлик сўзлари оғир жудоликка учраган кўнгилларга таскин бўлди. Марҳумнинг ҳақига дуо қилинди», — дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Президенти муфтийнинг эзгу ишларини ёдга олган. «Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар. Билими, меҳнатсеварлиги, камтаринлиги билан элимизда обрў топган эдилар. Бу бало бутун дунёга азоб олиб келди, қанча йўқотишлар бўляпти. Қўлимиздан келган ҳамма ҳаракатни қилдик. Лекин Аллоҳнинг иродаси экан. Илоҳим, жойлари жаннатда бўлсин. У кишини яхши ном билан эслаб, ишларини давом эттириб, руҳларини шод қилайлик», – деди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Усмонхон Алимов сўнгги вақтларда Москвада даволанаётган эди — у ўпка ва қон-томир касалликлари, хусусан, ўпка пневмонияси бўйича муолажалар олаётган эди. Муфтийнинг жаноза намози ва таъзия маросимлари 16 август куни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Орлот қишлоғи «Эшони Темирхон Тўра» (аввалги «Орлот» масжиди) жоме масжидида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимовнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди