Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат Расул Кушербаев Россиядаги ЛДПР раҳбари В.Жириновскийнинг даъволари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Россиядаги ЛДПР раҳбари В.Жириновский Толибон баҳонасида Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон Россия таркибига губерния сифатида киритилиши керак, деган даъво билан чиқибди.
Шу жойига битта қўпол гап келди-ку... майли.
Ушбу шахснинг шовинистик ва ҳақорат руҳидаги даъволари афсуски биринчи марта эмас. Менимча ҳали бундай гапларни яна кўп эшитамиз. Лекин ит ҳурар карвон ўтар, деган гап бор.
Бир нарса аниқ: Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистонга нисбатан турли таҳдидлар кўп бўлган ва барчаси ўз вақтида бартараф этилган.
Ўзбекистон Қуролли кучлари профессионал даражада ва айни вақтда ҳар қандай таҳдидни бартараф эта олиш имкониятига эга. Бу масалада давлат раҳбари Ш. Мирзиёев ҳам бир неча бор Ўзбекистон халқига мурожаат қилиб таъкидлаб ўтди.
Шу боис, Россиядаги ЛДПР раҳбари, сиёсатчи В.Жириновскийнинг билдираётган фикрлари давлатлараро икки томонлама тенг муносабатлардан йироқ, нохолис ва ҳақоратлидир. Биз сиёсатчиларнинг бошқа халқ ва мамлакатларга нисбатан муносабатлари тенглик, ҳурмат ва холисликка асосланиши, керак, деб ҳисоблаймиз.
Ҳеч кимга бутун бир халқ ва мамлакатни камситишга ҳуқуқ берилмаган.
Ўзбекистон ўзининг ривожланиш йўлига эга мустақил, суверен мамлакат. Ва шундай бўлиб қолади" деб ёзади депутат. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради