20:20 / 10.09.2021
3 497

Тошкент шаҳри ва вилоятида «Аёллар қаноти» аъзолари аниқланди

Тошкент шаҳри ва вилоятида «Аёллар қаноти» аъзолари аниқланди
Фото: ИИВ
2021 йилнинг 10 сентябрь куни, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159 ва 2442-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида тезкор тадбирлар ўтказилган.

ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда қидирувда бўлган «Ҳизб-ут Таҳрир» диний экстремистик ташкилоти аъзолари – 1970 й.т. Л.Умарова ва 1974 й.т. М.Сайдаминовалар билан интернет тармоғи ва турли ижтимоий мессенжерлар орқали алоқа қилиб, уларнинг кўрсатмалари асосида аҳоли орасида ташкилот ғояларини тарғиб қилиш ва ташкилот сафини кенгайтириш билан шуғулланиб келган Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Учтепа, Олмазор, Сирғали ва Яккасарой туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент ва Қибрай туманларида яшовчи 29 нафар «Ҳизб-ут Таҳрир» экстремистик ташкилотининг «Аёллар қаноти» жамоаси аъзоларини аниқланган.

Мазкур аёлларнинг яшаш манзилларида ва уяли алоқа воситаларида экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда ушбу аёлларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш ва уларни жавобгарликка тортиш мақсадида тергов-суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги фуқароларни огоҳлантирган.

«Ҳизб-ут Таҳрир» экстремистик ташкилоти сафида фаолият қилиш, ғояларини қўллаб-қувватлаш, материалларини тайёрлаш, сақлаш ҳамда тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади, дейилади огоҳлантиришда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳри ва вилоятида «Аёллар қаноти» аъзолари аниқланди