Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади

1 дақиқа ўқиш2.3K
Қорақалпоғистонда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик берилади
Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4-бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев республикага қилган ташрифи давомида маълум қилди.

"Таълим сифатини ошириш орқали Қорақалпоғистонда “инсон капитали”ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Республика аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. Ана шу фарзандларимизнинг таълим-тарбияси, уларни энг замонавий ва талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун, зарур шароитлар яратилади.

Бу орқали, келгуси беш йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 71 фоиздан 87 фоизга етказилади. Қорақалпоғистонда келгуси йилдан бошлаб, 1-4-бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилади. Бунинг учун бюджетдан йилига 100 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, келгуси беш йилда Қорақалпоғистонда жами 90 мингдан зиёд янги ўқувчи ўринлари яратилади. Жумладан, 55 та янги мактаб, 187 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари қурилади, 135 та мактаблар капитал таъмирланади ва тўлиқ жиҳозланади
", - деди давлат раҳбари.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?