
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди, деб хабар беради «Nasaf TV» телеканали.
Маълум қилинишича, 7 октябрь куни соат 07:45 ларда Бухоро—Нукус—Бенау автомобиль йўлининг 15-километри оралиғида, яъни Ғузор тумани Тошгузар қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда Nexia автомобилининг орқа чап ғилдираги чиқиб кетган ва машина ағдарилиб тушган.
Ғилдирак эса бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши йўналишда келаётган Nexia автомобилининг том қисмига урилган. Енгил машина ҳайдовчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар