Фото: Миллий масс-медиа фонди
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда хориждагиларнинг даромадини солиққа тортиш бўйича ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
“Мен биринчи кундан бошлаб айтганман, четда юрганлар бизнинг айбимиз билан юрибди. Тўқсонинчи йилларда хорижга кетиш йўқ эдику. Четда юрганларнинг даромадини солиққа тортиш бўйича ташаббуслар бўлди. Мен бир гапни айтаман – бу мутлақо нотўғри гап. Хориждаги юртдошларимиз ҳалол меҳнатлари билан топган пулларини солиққа тортсак бу адолатдан бўлмайди, сиёсатимизга тўғри келмайди.
“Мусофир бўлмаган мусулмон бўлмайди” дейишади. Мен фидойи фарзандларимизга мурожаат қилмоқчиман – кўнгилларинг тўқ бўлсин! Биз янги солиқ яратиш эмас, имкон қадар солиқларни камайтириш тўғрисида ўйлаймиз. Мен кеча МДҲ давлатлари йиғилишида ҳам мигрантлар масаласини кўтардим, уларнинг хавфсизлиги, соғлиги бўйича таклифларимни айтдим. Энди улар биздан ишчилар жўнатишимизни сўрашяпти. Мен улардан юртдошларимизни ўқитишларини ва муносиб иш беришларини сўраяпман”, – деди номзод. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?