Эртага — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни. Айни пайтда ушбу муҳим сиёсий жараёнга энг сўнгги тайёргарлик ишлари якунига етказилмоқда.
Аммо шу дамда кўпчиликни бир савол ўйлантирмоқда: хўш, юртимизда хукм сураётган пандемия шароитида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнлари давомида коронавирус касаллигини тарқалиб кетишига, авж олишига қарши қандай чора-тадбирлар белгиланган?
Бироз аввал Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бошланган матбуот анжуманида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи, бош давлат санитария врачи Баҳодир Юсупалиев шу ҳақда маълум қилди.
Унинг қайд этишича, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19)ни тарқалиши хавфини олдини олиш тўғрисида» йўриқнома ишлаб чиқилган ва Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарори билан тасдиқланган.
Олти боб, 39 банддан иборат ушбу йўриқномада сайловчилар томонидан коронавирус инфекцияси юқишининг олдини олишга қаратилган ва аҳоли турмуш тарзининг ажралмас қисмига айланиб улгурган асосий қоидаларга риоя этилиши белгилаб қўйилган.
Хусусан, сайлов учун ажратилган бинога ташриф буюрганлар ва кузатувчилар, шунингдек барча иштирокчилар ниқоб тақиш қоидасига қатъий амал қилиши учун етарли миқдорда тиббий ниқоблар захираси яратилди.
Биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5–2 метр оралиқ масофа белгиланди ҳамда ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар чизилди.
Ҳимоя ва профилактика тадбирларини амалга оширишда ҳароратни ўлчаш учун термометр, пирометрлар, бир марталик тиббий қўлқоп, юз ниқоблари (сайлов комиссияси аъзолари учун), антисептик суюқлик (санитайзер) мосламалари сайлов участкаларига етказиб берилди.
Бинобарин, округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга камида бир нафардан тиббиёт ходими бириктирилди ва улар томонидан сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаш, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилиш ва заруратга кўра ҳимоя ниқоби бериш ишлари ташкиллаштирилди.
Шу билан бирга, сайлов учун ажратилган биноларда шамоллатиш ва сайлов кунидан олдинги дезинфекция тадбирлари ўтказилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди