Фото: Hurriyet
Ўзбек мухлисларига «Осиё» сериалидаги ижроси билан яхши таниш бўлган Мурат Йилдирим «Азиз» сериалида ёш кўриниш учун анча тер тўкишига тўғри келди.
Сериалда Мурат Йилдиримдан ташқари, Дамла Сонмез ва Симай Барласлар бош қаҳрамон ролини гавдалантиради. Ундаги воқеалар ХХ асрнинг 30 йиллари Туркияда содир бўлади. Антакяда суратга олинаётган сериалнинг бошланишини мухлислар интиқиб кутмоқда.
Сериал учун «яшарган» Мурат Йилдирим унда Азиз Пайдар исмли қаҳрамонни гавдалантиради. «Мен ‘Рамo’ лойиҳасидан кейин бироз дам оламан деб ўйлагандим, аммо янги сериалнинг сюжети менга шунчалик ёққанидан суратга тушишга рози бўлдим. Жамоатчиликка ҳам ёқади деган умиддаман», — деган актёр.
Шунингдек, у роли учун 10 кило вазн ташлашга мажбур бўлганини таъкидлаган. «Вазн ташлаш бироз қийин бўлди, аммо мен 2 ой ичида яхшигина оздим», — деб қўшимча қилган у. Маълумот учун, «Азиз» сериалининг премьераси бугун, 5 ноябрь куни Туркия вақти билан кечки соат 20:00 да, Show Тv каналида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»