Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев «Тошкент ёшлар форуми — 2021» доирасидаги ёшлар билан учрашувда машинасида кира қилган даврларини ёдга олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилди.
«2007 йилда Меҳнат вазирлигида етакчи мутахассис сифатида иш бошлаганман. Ўшанда 2007 йилдан то 2009 йилгача кундуз кунлари ишда бўлсам, ойлик етишмагани сабабли кечки вақт қизил Tico автомобилимда кира қилардим.
Ҳозир бир эмас, икки нафар ҳайдовчим бор. Тошкентни икковидан ҳам яхшироқ биламан. Лекин ҳамма шундай қилиши керак демоқчи эмасман. Бу, балки, нотўғри ҳамдир», – дея гапириб ўтди Кудбиев.
Маълумот учун, Кудбиев 1981 йил 12 апрелда Фарғона шаҳрида туғилган, 2000 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган, етти йил шу университетда ишлаган. 2007–2016 йилларда Бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмаларида турли лавозимларда ишлаган.
2016 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими, 2018 йилнинг 12 апрелида эса бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири этиб тайинланган. 2019 йил август ойи охирида президентнинг давлат хизмати ва вакиллик органлари билан ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимини эгаллаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»