1 091
Самарқандда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида 1-ўринни олган ўқувчига ишлатилган ноутбук совға қилинган
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида яшовчи ўқувчи «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида биринчи ўрин олгани ва унга ишлатилган ноутбук совға қилингани айтилган мурожаат тарқалди.
Маълум қилинишича, туманнинг 41-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Сардор Сатторов «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳасининг вилоят босқичида 1-ўринни олишига қарамай унга 3-даражали диплом ҳамда ишлатилган (эски) ноутбук совға қилинган.
«Бу номардлар эскини бергунча битта китоб билан диплом берса бўлмасмиди? Чангини ҳам артмаган буни, ким билади неча йилдан бери чанг босиб ётган. Шунчалик ҳам номардлик бўладими?...», — дейди ўқувчининг бобоси.
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи тузилиб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумотлар берилади.
Маълумот учун, 2019 йилнинг 21 ноябрида Ўзбекистонда дастурчиларни бепул тайёрловчи One Million Uzbek Coders лойиҳаси ишга туширилганди. Лойиҳа биринчи навбатда маҳаллий аҳолига, асосан, ёшларга ахборот технологиялари мутахассисликларида арзон ва сифатли таълим олиш имкониятини беради. Лойиҳа Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати, Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва IT-Park қошидаги IT-академия кўмагида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Президенти Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича ўтказган йиғилишда келгуси ўқув йилида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига 47 минг нафар ўқувчини қамраб олиш ҳақида сўз борганди. Кейинроқ ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» курсини муваффақиятли якунлаган мактаб ўқитувчиларини мукофотлаш йўлга қўйилиши айтилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда