Аргентина Осиё турнасидан воз кечиб, ўз уйида учта ўйин ўтказади

Лионель Мессининг терма жамоадаги фаолиятини якунлагани Аргентина футбол ассоциациясининг режаларини тубдан ўзгартириб юборди. ESPN Аргентина нашри тарқатган маълумотларга кўра, терма жамоа Осиё бўйлаб режалаштирилган сафардан воз кечиб, кузги FIFA тақвимида ўз уйида учта ўйин ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Лионель Скалони шогирдлари 21-сентябрдан 6-октабргача давом этадиган халқаро танаффус вақтида ўз мухлислари қаршисида тўп суришади. Дастлаб Хитой билан ўйин деярли келишиб қўйилган бўлиб, Осиё турнаси орқали катта молиявий даромад олиш кўзда тутилганди. Бироқ Лионель Мессининг кетиши барча музокараларни тўхтатиб қўйишга сабаб бўлди.
Уй учрашувлари ва янги манзиллар
ESPN журналисти Диего Монроигнинг Sportссентер кўрсатувида маълум қилишича, терма жамоанинг ушбу FIFA ойнасини тўлиқ ўз уйида ўтказиш эҳтимоли 90 фоизни ташкил этади. Дастлабки баҳсни пойтахтдаги «Эл Монументал» стадионида Жанубий Америка ёки КОНКАКАФ вакилига қарши ўтказиш мўлжалланмоқда.Қолган иккифта учрашув эса мамлакат вилоятларига кўчирилиши кутилмоқда. Хусусан, Кордоба ва Росарио шаҳрлари мазкур ўйинларни қабул қилиш учун асосий даъвогар сифатида кўрсатилмоқда. Бу эса Аргентина чемпионати ишқибозлари учун ўз шаҳрида жаҳон юлдузларини кўриш имкониятини беради.
Тактик ўзгаришлар даври
Мазкур учта ўйин бош мураббий Лионель Скалони учун Испаниядан учралган 1:0 ҳисобидаги оғир мағлубиятдан сўнг жамоа ўйинини қайтадан шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Июль ойидаги мундиал финалидаги муваффақиятсизликдан кейин мураббийлар штаби янги авлод вакилларини таркибга жалб этиш устида иш бошлаган.Айни дамда Аргентина терма жамоаси ўзининг собиқ сардори ва асосий тўпурарисиз янги даврга қадам қўймоқда. 2027-йилги тақвимга қадар жамоани 9–17-ноябрь кунлари яна бир FIFA ойнаси кутиб турибди. Бу эса мураббийлар штабига ёш футболчиларни синовдан ўтказиш учун қулай имконият яратади.






























Изоҳлар 0
…