14:10 / 11.02.2022
1 547

Ўзбекистонлик хакер хорижий банклардан 50 млн доллар ўғирлади

Ўзбекистонлик хакер хорижий банклардан 50 млн доллар ўғирлади
Кадр: Telegram
Интернет орқали Швейцария банкларидан 50 миллион доллардан ортиқ маблағ ўғирлаган ўзбекистонлик хакер саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда UzReport телеканали орқали эфирга узатилган лавҳада маълум қилинди.

Маълум қилинишича, касби дастурчи бўлган 26 ёшли Ғ.П. Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 177-(валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш), 242- (жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддалари (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан саккиз йилга озодликдан маҳрум этилган.

Маҳкумнинг сўзларига кўра, у дастлаб интернет орқали Исроил банкидан 35 миллион доллар ўғирлаб, «изларни йўқотиш» учун пулларни еттита давлатнинг банклари орқали айлантирган. Бундан ташқари, у 165 миллиард 792 миллион сўмни (тахминан, 15,2 миллион доллар) шу усулда ўғирлаган.

Ғ.П. Туркиядан Россияга қайтаётганида қўлга олинган ва Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган. Ҳибсга олингунига қадар эса халқаро қидирувда бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда ўзбекистонлик дастурчилар 15 дақиқа ичида банкоматни «бузиб» халқаро танловда 3-ўринни эгаллаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик хакер хорижий банклардан 50 млн доллар ўғирлади