ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабарига кўра, улар у ерда бўлган 21 ёшли Т.З.га ҳужум қилиб, унга пичоқ тираб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитган ҳамда қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган. Бу шахслар шохобчада бўлган 5 000 000 сўм пулларни талон-торож қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинган.
Натижада, Т.З. олган тан жароҳатлари билан Олтиариқ туман тез тиббий ёрдам марказига мурожаат қилиб, унда тез тиббий ёрдам марказидан берилган маълумотномага кўра “бурун суягини ёпиқ синиши, бурун соҳасида шилинган жароҳат” аниқлангани кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноят Олтиариқ туманида яшовчи 31 ёшли А.Х., 30 ёшли Э.О. ва М.А. томонидан содир этилгани аниқланиб, улардан мазкур жиноятни содир этишда фойдаланган нарса ва буюмлар ҳамда жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар эвазига сотиб олинган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда юқоридаги шахслар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди