Тошкент давлат юридик университети биносида ўзбошимчалик билан деворларни тешиш, турли тахтачалар ўрнатиш каби ишлар қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Қайд этилишича, прокуратура идоралари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда маданий меросни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланишда қонун талабларига риоя этилиши юзасидан доимий ўрганишлар ўтказиб борилган. Жумладан, Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, XIX асрга оид архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва аёллар гимназияси) Тошкент давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилган. Натижада тегишли рухсатнома олинмасдан бино деворлари тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совиткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланган.
Олийгоҳ раҳбарияти томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмагани сабабли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг қарори билан олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилган. Ҳозирда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди