Темур Кубаев таниқли актриса Дилноза Кубаеванинг укаси. У ҳам аста-секин кино оламига кириб келмоқда. Темур томошабинларга «Дайди қизнинг дафтари»даги Акмал образи билан яхши таниш. «Дарё» мухбири ёш актёр билан суҳбатлашиб, унинг машҳур актрисанинг укаси бўлиш масъулияти борасидаги фикрлари, шахсий ҳаётидаги режалари ҳақидаги сўзларига қулоқ тутди.
«Санъатга кўчадан кириб келганим йўқ»
Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан
— Асли мутахассислигим актёрлик, айримлар ўйлагандек шунчаки қизиқиш учун рол ижро этаётганим йўқ. Илк ролимни Моҳигул Ҳамроеванинг «Дарахтлар қўшиғи» сериалида ижро этганман. Ундан кейин «Дайди қизнинг дафтари» сериалига таклиф этишди. Сериал машҳур асар асосида суратга олингани сабаб у катта шоу-шувларга сабаб бўлди. Аммо етарлича танқид ҳам қилинди. Сериал ҳаётий бўлгани учун Дилноза опам сериалда суратга тушишимга қаршилик қилмади. Юртимизда аввалгидек кўп кинофильмлар кўп суратга олинаётгани йўқ. Шу боис киноактёрларга ҳозирча сериалдан бошқа танлов йўқ.
«Опамга бўладиган қўнғироқларни фильтрлаймиз»
Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан
— Кўпчилик мени опамнинг маъмури деб билади. Тўғри, ҳамиша опамнинг ёнида бўламан, аммо маъмур эмасман. Шунчаки акаларим билан бирга опамга бўладиган қўнғироқ ва таклифларни фильтрлаймиз. Яъни опамга эркаклар қўнғироқ қилишини истамаймиз. Шу боис аввал улар билан гаплашиб, ижодий таклифларини ўрганиб чиқамиз.
«Актрисага уйланмайман»
Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан
— Кейинги пайтларда опам ҳам, онам ҳам мени уйлантиришга жиддий аҳд қилган. Мусулмончиликда оила қуришга жиддий эътибор бериш кераклиги таъкидланган. Шу боис, оила қуришга шошилаётганим йўқ. Турмуш ўртоғим санъатни тушунишини истайман. Аммо унинг бу соҳада фаолият юритишини истамайман. Четдан қараганда ижодкорлар ҳаёти чиройли кўриниши мумкин. Аммо бу соҳа хатоларни кечирмайдиган бешафқат касб ҳисобланади. Опам ҳам мен ҳам шу соҳада нон топаётганимиз учун турмуш ўртоғим ҳам санъат вакиласи бўлишини истамайман. Иккита ижодкорнинг бир оила бўлиб яшаши олқишларга сабаб бўладиган ҳолат. Назаримда, икки ижодкор бор вақтини суратга олиш майдончасида ўтказишса, оила мувозанати бузилади. Аммо тақдири азал, пешанага ким ёзилганини олдиндан билолмаймиз.
«Аёлим Дилноза Кубаевага ўхшашини истайман»
Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан
— Кўпчилик аёллар онамга «Қизим Дилнозага ўхшашини орзу қиламан, унинг тарбиясида нималарга эътибор беришимни тавсия қиласиз?», деб сўрашади. Бундан, албатта, хурсанд бўламиз. Аёлим ҳам опамдек фаросатли, сабрли, матонатли ва эътиборли бўлса жон дердим. Опамнинг хотираси мустаҳкам. Ҳеч нарсани эътиборидан четда қолдирмайди. Нима истаётганимизни гапирмасимиздан аввал билади.
Дилноза Кубаеванинг укаси бўлиш масъулияти
Фото: Темур Кубаевнинг шахсий архивидан
— Киноижодкорлар орасида менга Темур Кубаев эмас, «Фалончининг укаси» деб қарашлари катта масъулият юклайди. Шунда фалончи даражасига етгунга қадар ҳали кўп меҳнат қилишим керак экан, деб ўйлаб қоламан. Бундан ташқари, ижодкорлар бир вақтнинг ўзида ҳам опамга, ҳам менга баҳо беришади. Шу вақтгача опам ҳақида бирорта ёмон гап эшитмаганман. Опам шунча йиллар давомида мисқоллаб йиққан обрўсининг тўкилишини истамайман. Чунки менинг ижоддаги ва ҳаётдаги хатти-ҳаракатларим қайсидир маънода опамга ҳам таъсир этади. Одамлар Темурдан кўра, Дилноза Кубаевани анча яхши танишади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди