21:50 / 12.12.2022
3 877

Аваз Охун: россиялик қизиқчи Петросян Обид Асомовнинг уйини кўриб ҳайратланган

Аваз Охун: россиялик қизиқчи Петросян Обид Асомовнинг уйини кўриб ҳайратланган
Фото: «Дарё»
Қизиқчи Аваз Охун карантиндан кейинги шоу-бизнес, баъзи санъаткорларнинг хизматлари камайиб кетгани ҳақидаги фикрига муносабати ҳамда россиялик қизиқчи Петросян Обид Асомовнинг уйига келиб ҳайратлангани ҳақида гапирди.

- Ижод қилиб турсангиз, тинмасдан ҳаракат қилиб турсангиз Аллоҳ ризқ бераверади. Сал ишингиз орқага тортилиб қолдими, одам айбни барибир ўзидан қидириб кўриши керак. Демак, «мен ижод қилмай қўйдим, мен ҳаракат қилмай қўйдим, ҳаракатимни жадаллаштирмасам бўлмайди», дейиш керак.

Карантиннинг таъсири бўлди. Одамларнинг тўйларга нисбатан муносабати ўзгарган, аввалгидек эмас. Тўйга эътибор сал камайганга ўхшадию, лекин бўлиб турибди. Қўшни республикалар билан солиштирганда юқори даражада деса бўлади. Масалан, бизда оддий қўшиқчи топадиган пулни қўшни мамлакатларда халқ артистлари ҳам тополмайди. Биз қўшни давлатларга хизматга борганимизда ҳамкасблардан сўраймиз, бизда фалон санъаткор хизматга фалон пулга боради десак, «Ооо, бизда бунақа эмас» дейишади.

Россиялик қизиқчи Петросян Обид Асомовнинг уйига келганида, уйини кўриб, кўп қаватли уй деб ўйлаб, «Иккинчи этажда ким туради?» деган экан. «Ўзимнинг уйим» деса, «Тепа ҳам сеникими?» деган экан. Россия қизиқчилари ҳам Ўзбекистонга келиб ҳавас қилиб кетишяпти.

Биз шукр қилишимиз керак. Қандай вазият бўлганда ҳам ҳеч кимнинг иши, тирикчилиги ёмон эмас. Кеча чиққан санъаткорда ҳам тўй бор, 50 йиллик санъаткорда ҳам тўй бор. Бизнинг халқимиз бор экан, ҳеч қайси санъаткор четда қолаётгани йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Аваз Охун: россиялик қизиқчи Петросян Обид Асомовнинг уйини кўриб ҳайратланган