Муқаддас Холиқова ва Зуҳра Ашурова миллий театрдаги мистик воқеалар ҳақида гапириб берди

2 дақиқа ўқиш809
Муқаддас Холиқова ва Зуҳра Ашурова миллий театрдаги мистик воқеалар ҳақида гапириб берди

Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зуҳра Ашурова журналист Шоҳира Ҳамро билан суҳбатда  ўзбек миллий академик драма театридаги мистик воқеалар ҳақида сўзлаб берди.

“Ишлашга милиция ходимлари, қоровуллар келади. Кетаётганимизда қоляпсизми, кўриб қолсангиз салом деб қўйинглар, деб айтардик. Олдин тушунишмасди. Зуҳра опа, кимни айтяпсиз, дейишарди. Кейин мен кечқурун саҳнани айланяпсизми ёки ухлаб ётибсизми деб сўрардим. Шунда ҳам кўринмаяптими, дердим. Қўрқитманг, дейишарди. Бир куни биттаси келди, кечқурун кўриб қолсангиз салом деб қўйинг десам, унақалардан қўрқмайман, консерваторияда ҳам бирданига пианино чалиб қоладиганлари бор, ўрганиб кетганман, деб айтган”, — дейди Зуҳра Ашурова.

“Кўп  йиллик  стажга эга қоровулимиз бор эди. Келса саҳнада устоз санъаткорларимиз Шукур ака, Наби ака турганмиш. Буни кўриб ўзларидан кетиб қоладиган даражада касал бўлиб қолган экан”, — дейди Муқаддас Холиқова.

“Спектакл тугади-ку, Сора опа бу ерда нима қиляпсиз, деган. Кейин бошқа жойга ўтган, қараса у ерда ҳам креслода иккита устоз санъаткорларимиз ўтирган экан. Улардан ҳам нима қилиб ўтирибсизлар ярим кечаси, томоша тугади-ку, деб сўраган ва шу пайт мияларига уриб қолган. Қайтиб бориб қараганларида ҳеч ким бўлмаган, эртасига ишдан бўшаб кетган”, — дейди Зуҳра Ашурова.

“Тунда саҳнани кесиб ўтиб бўлмайди, мен шу ҳақда ёшларга айта олмайман. Чироқ ўчирилган пайт орқа томондан айланиб ўтамиз, кексалар шунақа дейишарди. Ярим кечаси саҳнада устоз санъаткорларнинг руҳи кезиб юради. Саҳнада пошнани тақиллатмаслик керак”, — дейди Муқаддас Холиқова.

“Муқаддас билан бир воқеа бўлган. Эски театримиз таъмирланмаган пайт биз учинчи этажда турардик, 10-гримхона эди. У ерда ўн учта актриса турардик. Бир кун Гулчеҳра опам сизлар мендан кейин кетдингларми, деб сўраб қолди. Йўқ, биз спектакл тугамасдан кетганмиз, дедим. Улар: ‘Унда эшигингларни ким очиб ёпди’, — деган.  Ўша пайт Муқаддас билан бир-биримизга қараганмиз, чунки биздан кейин ҳеч ким қолмаганди. Улар кетаётган вақтларида эшигимиз очиб-ёпилганини, бизга хайр деб чиқиб кетганларини айтди.

Иккаламиз қайсидир спектаклни охирроғига қолиб кетдик. Иккаламиз гаплашиб туриб лифтнинг тугмасини босдик. Кейин қарасак, эшигимиз очилди, Муқаддас қаранг, эшигимизнинг ярми очиқми, деди. Қарасам қарс этиб ёпилди, кейин шамол бўлса керак деб қўрқиб тушиб кетдик”, — дейди Зуҳра Ашурова.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?