
Номаълум кишилар кениялик актриса Люпита Нионгонинг ўтган якшанба куни «Оскар» маросимига кийиб борган марварид қадалган кўйлагини ўғирлаб кетди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Полиция вакилининг Agence France-Presse агентлигига маълум қилишича, ноёб либос Лос-Анжелесдаги меҳмонхона номеридан ўмарилган.
Нионгонинг кўйлаги Calvin Klein модалар уйи томонидан алоҳида буюртма бўйича тикилиб, олти мингта оқ марварид билан безатилган эди. Унинг қиймати тахминан 150 минг долларга тенг.
Манба: www.daryo.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар