Хонанда Имрон бир йил тайёргарлик кўрган концертида нега дуэт куйлашни истамади? (видео)
“Ёмон қиз” қўшиғи билан мухлислар эътиборига тушган хонанда Имрон “Даво истаб” номли янги концерт дастурини тақдим этди. “Дарё”нинг YouTubeъдаги каналида концертнинг саҳна ва саҳна орти жараёнлари ҳақида махсус репортаж тайёрланди. Агар концертга боролмаган бўлсангиз, албатта уни томоша қилишингизни тавсия қиламиз.
Ҳар икки йилда концерт беришга одайланган хонанда Имрон бу йилги дастурни “Даво истаб” деб номлади.
— Концертга бир йилдан ортиқ тайёргарлик кўрилади. Янги қўшиқлар, ҳитлар бўлиши шарт. Бир йил давомида рэпертуар устида ишладик. 10 дан ортиқ янги қўшиқларни яратгандан сўнг концерт тайёргарлигини бошладик, — дейди Имрон.
Хонанда Имрон аввалги концерт дастурида Дурдона Қурбонова билан дуэт ижро этганди. Аммо бу йил дуэтдошлар кўринмади.
— Мухлислар дуэтдошни эмас, аввало мени кўргани келишади. Негадир бу йилга дуэт куйлаш хоҳиши бўлмади. Балки, кейинги концертда бу ҳақда ўйлаб кўрарман. Аммо таниқли хонанда билан эмас, ёш ижрочилар билан дуэт куйлайман, — дейди хонанда Имрон.
Имроннинг бу йилги концертида қизиқчи Шукрулло Исроилов бошловчилик қилди. Унинг чиқишини таърифлашга ҳожат йўқ. Яна ўша, ўша гаплар.
Хонанда бу йилги концертида театрлаштирилган саҳна кўринишларига алоҳида эътибор берган. Бу қўшиқнинг янада таъсирчан чиқишига сабаб бўлди.
Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал деб бежиз айтишмайди. Шундай экан, концертдан тайёрланган махсус репортажни томоша қилинг.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг