date 09:49 / 14.02.2024
views 269

Сильвестр Сталлоне Рембо ролини кимга топширишини ошкор қилди

Сильвестр Сталлоне Рембо ролини кимга топширишини ошкор қилди
Голливуд юлдузи Сильвестр Сталлоне Рембо образига қайси актёр энг муносиб эканлигини очиқлади.

Фото: Timeout
Сталлоне The Tonight Show Starring Jimmy Fallon YouTube каналига берган интервьюсида эстафетани америкалик актёр Райан Гослингга топшириш истаги борлигини айтди. Сталлоне аввал Гослинг билан суҳбатлашгани ҳақида айтиб берди:

“Райан менга Рембо образи билан кўпгина умумий жиҳатлари борлигини сўзлаб берганидан сўнг эстафетани унга топширишни лозим деб топдим”.

Фото: HDself
Бундан ташқари, актёр анча йиллардан бери Рембо ролини севиб томоша қилган ва характерини яхши ижро эта олишига ишонишини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият