360
Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди
18 апрел куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон фармони билан Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун ўзбекистонлик санъаткорлар тақдирланди.
Жумладан, Ўзбекистон миллий мусиқа санъати институти «Мақом хонандалиги» кафедраси профессори Муножатхон Йўлчиева, Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон давлат филармонияси «Лазги» ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари Оғабек Собиров ва хонанда Юлдуз Усмоновага «Тожикистон халқ ҳофизи» фахрий унвони берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиевга «Тожикистон халқ артисти» фахрий унвони топширилди.
Душанбе шаҳридаги Миллат саройида ўзбекистонлик санъаткорларга мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон президенти фармони билан Тожикистоннинг маданият ва санъат ходимлари ҳам тақдирланди.
Жумладан, Тожикистон миллий консерваторияси ректори Мирали Дўстизода, Тожикистон миллий консерваторияси доценти Исмоил Назриев, Тожикистон Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитасининг «Шошмақом» ансамбли раҳбари Фурқат Саидзода, Бобожон Ғафуров тумани шошмақом ансамбли раҳбари Тўлқин Тожибоев, Тожикистон давлат филармонияси «Фалак» ансамбли бадиий раҳбари Раҳматулло Ҳошимов «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвонига сазовор бўлди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди