01:55 / 04.03.2025
91

“Анора” “Оскар”да бешта мукофот қўлга киритди

“Анора” “Оскар”да бешта мукофот қўлга киритди
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 97-“Оскар” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Энг яхши фильм номинациясида ғолибликни америкалик режиссёр Шон Бейкернинг “Анора” фильми қўлга киритди, деб хабар берди ew.com.

Фильм жами бешта номинацияда ғолиб деб топилди. Шон Бейкер “Энг яхши режиссёр” ва “Энг яхши оригинал сценарий” номинацияларида “Оскар” мукофотини олди. Микей Медисон, фильм бош қаҳрамонини гавдалантирган актриса, “Энг яхши актриса” мукофотига лойиқ деб топилди. “Анора” шунингдек, “Энг яхши монтаж” мукофотини ҳам олди.

Бошқа асосий номинацияларда ғолиблар қуйидагича бўлди:
Энг яхши актёр – Адриен Броди (“Бруталист”)
Энг яхши иккинчи пландаги аёл роли – Зои Салдана (“Эмилия Перес”)
Энг яхши иккинчи пландаги эркак роли – Киран Калкин (“Ҳақиқий оғриқ”)
Энг яхши халқаро фильм – “Мен ҳануз шу ердаман” (Бразилия)
Энг яхши анимацион фильм – “Оқим” (Латвия)
Энг яхши махсус эффектлар – “Дюна: Иккинчи қисм”

Ўзбекистонда Агентлик аввалроқ “Анора” фильмига “Канн кинофестивали”да “Олтин палма новдаси” берилганини танқид қилган эди. Кейинчалик, ушбу муносабат ўчириб ташланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият