
Машҳур россиялик шоумен ва юморист Максим Галкин ўзининг Instagram саҳифасида 75 ёшли рафиқаси, эстрадамиз примадоннаси Алла Пугачёванинг янги суратини эълон қилди. Бу қарор баъзи кузатувчиларининг эски оилавий фотосуратларни жойлаштирганидан норозилик билдиришидан кейин қабул қилинди.
Янги суратда Алла Пугачёва сариқ либосда, қуёшдан сақловчи кўзойнак ва кепка таққан ҳолда ҳовуз ёнида суратга тушган. Галкин ушбу сурат остига қуйидагича изоҳ қолдирди:
“Баъзи дўстлар эски суратлар ҳақида шикоят қилишди. Мана сизга янги, бугунги байрамдан! Барчага салом!”
Фойдаланувчилар Примадоннанинг ҳозирги кўринишига ҳайратда қолишганини ва уни мақташларини ёзишмоқда.
Алла Пугачёва ва Максим Галкин 2011 йилдан бери турмуш қуриб келишмоқда ва ҳозирда 11 ёшли эгизак фарзандлари Гарри ва Лизани тарбиялашмоқда.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар