Нозанин Ғаффорова “Ўзбегим” лойиҳасининг мутлақ ғолибаси бўлди

Актриса Нозанин Ғаффорова қувончли янгилик билан бўлишди. У “Ўзбегим” телелойиҳасида биринчи ўринни эгаллаб, лойиҳанинг мутлақ ғолибасига айланди.
Актриса бу ҳақда Instagram саҳифасида маълум қилди. У ғалабасига бағишланган суратларни эълон қилиб, ушбу ютуғини ўзига ишонган ва ундан умид қилган инсонларга бағишлашини билдирди.
«“Ўзбегим” reality-шоусининг мутлақ ғолибаси бўлдим. Табриклашингиз мумкин. Бу ютуғимни менга ишонган ва умид қилган инсонларимга бағишлайман. Бу ҳали бошланиши», — деб ёзди Нозанин Ғаффорова.
Ғалаба муносабати билан актрисага “Ўзбеклигим — ўзлигим” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташаккурнома топширилди. Шунингдек, у 20 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига ҳам эга бўлди.
Нозанин Ғаффорованинг ушбу ютуғи мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди. Ижтимоий тармоқдаги изоҳларда актрисани табриклаб, келгусидаги ижодий фаолиятида янада катта муваффақиятлар тилашмоқда.
Кейинги янгилик

Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…