date
views 330

Озода Нурсаидова Сабрина воқеаси бўйича яна гапирди: “Нотайин одамлар билан ишлаганим учун афсусдаман”

Озода Нурсаидова Сабрина воқеаси бўйича яна гапирди: “Нотайин одамлар билан ишлаганим учун афсусдаман”
“Халқлар дўстлиги” санъат саройида концерт дастурини намойиш этаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Озода Нурсаидова ўз клипи суратга олиш вақтида содир бўлган ҳалокатли ҳодисага яна бир бор муносабат билдирди. У нопрофессионал ва масъулиятсиз одамлар билан ишлаш орқали ҳеч қандай ижодий ютуқ бўлмаслигини таъкидлади.

“Ҳамма нарсани бошлаган, ўша қизни ‘Гелик’ка ўтқизган одам ҳозир мен йўқ эдим, билмабман деб ўзига жавобгарликдан қочяпти. Тўқмоқ аввалига менинг бошимда синди, у эса ўша ерда ўзини гўёки ҳеч нарсадан бехабар қилиб турибди. Мен шундай хулосага келдим: бундан кейин нопрофессионал, тайини йўқ одамларни ҳеч қачон яқинимга яқинлаштирмайман,” — деди Озода.

“Ҳаром-ҳариш одамлар билан санъат қила олмаймиз”

Нурсаидова ўз атрофида ишлайдиган жамоага нисбатан талабчанлик кучайтирилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, санъатга тасодифан кириб қолган, тайёргарлиги ва масъулияти йўқ инсонлар билан ишлаш нафақат хавфли, балки таҳликали оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.

“Ҳеч қачон бунақа одамларни ўзига яқинлаштирмаслик керак. Санъат бу – жавобгарлик, бу – касб, бу – ҳалол иш. Биз нотайин одамларнинг касрига қолиб кетдик,” — дея қўшимча қилди у.

Эслатма: мудҳиш ҳодисанинг тафсилотлари

15 май куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида актриса Сабрина Жабборова билан боғлиқ ҳалокат юзасидан суд жараёни бошланди. Озода Нурсаидованинг “Дилбарим” қўшиғига клип суратга олиш вақтида 16 ёшли актриса “Гелик” русумли автомобилни бошқариб, Сабрина Жабборовани босиб кетган эди.

Сабрина жароҳат олгандан сўнг, Тошкентда муваффақиятсиз жарроҳлик амалиётидан кейин бир оёғи қисқалаша бошлаган. Ижтимоий тармоқлардаги чиқишидан сўнг кўнгиллилар томонидан унга 367 миллион сўм маблағ йиғиб берилди ва у Туркиядаги клиникада иккинчи марта операция қилинди. Ҳозирда у тўғри юришни бошлаган.

Zamin.uz таҳририяти ушбу ҳодиса бўйича барча жараёнларни ёритишда давом этади. Сиз бу ҳолатга қандай баҳо берган бўлар эдингиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидова Сабрина воқеаси бўйича яна гапирди: “Нотайин одамлар билан ишлаганим учун афсусдаман”

Кўп ўқилган Маданият янгиликлари