Европа Иттифоқи 150 миллиард евроли SAFE жамғармасига йўл очди

1 дақиқа ўқиш215
Европа Иттифоқи 150 миллиард евроли SAFE жамғармасига йўл очди
Европа Иттифоқи Кенгаши 27 май сешанба куни қабул қилган баёнотда Европа Иттифоқи томонидан 150 миллиард еврога тенг Security Action for Europe (SAFE) мудофаа жамғармаси яратилиши маъқуллангани эълон қилинди.

Пресс-релизга кўра, янги жамғарма аъзо давлатларни қўшма харидлар орқали мудофаа саноати ишлаб чиқаришини кенгайтиришга қўшимча рағбат беради ҳамда Европа мудофаа саноати ва технологик базасига шошилинч ва катта сармояларни молиялаштиради.

Баёнотда таъкидланишича, бу ташаббуснинг асосий мақсади – ишлаб чиқариш қувватини ошириш, мудофаа ускуналарининг доимий мавжудлигини таъминлаш ва эҳтиёжларни қоплаш билан бир қаторда, Европа Иттифоқи умумий мудофаа қобилиятини кучайтиришдир.

Шунингдек, SAFE жамғармаси Европа Иттифоқига Украинага ёрдам беришни давом эттириш имконини беради. Бу орқали Украина мудофаа саноатини дастлабки босқичдаёқ қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.

Қайд этилишича, ажратиладиган маблағлар аъзо давлатларга сўров асосида «рақобатбардош» фоизлар билан узоқ муддатли кредитлар шаклида берилади. Бироқ, ушбу кредитлар учун шартлардан бири – камида яна иккита давлат билан ҳамкорликда харидларни амалга ошириш талаб этилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?