Бобур Мансуров ўғлига мультфильм кўрсатишга нима сабабдан қаршилик билдиради?

1 дақиқа ўқиш1
Бобур Мансуров ўғлига мультфильм кўрсатишга нима сабабдан қаршилик билдиради?

Блогер ва вайнер Бобур Мансуров фарзанд тарбияси ҳамда оиласига ажратаётган вақти ҳақида гапирди. Унинг айтишича, ҳозир иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлашга ҳаракат қилади. Шу сабабли иш вақтини ҳам аниқ белгилаб олган.

Бобурнинг таъкидлашича, авваллари бўш вақтида ҳам қўшимча иш қилиш, янги лойиҳаларни бошлаш ҳақида ўйлаган. Ҳозир эса иш кунини эрталаб соат 10:00 дан кечки 18:00 гача қилиб белгилашган. Ишдан сўнг қолган вақтини оиласи ва фарзандига бағишлайди.

Блогер ўғли билан яқин муносабатда бўлиш унга ўзгача қувонч ва мотивация бераётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, уйдан чиқиб кетганида боласи йиғлайди, қайтиб келиб эшикни тақиллатиши билан эса уни излаб югуриб чиқади.

Мансуров фарзандининг вақтини асосан телефон ёки телевизор қаршисида ўтказишини истамайди. Шу боис турмуш ўртоғидан ҳам болага мультфильм қўйиб берган-бермаганини сўраб туради. У ўғлига мультфильм томоша қилдиришдан кўра, у билан кўпроқ суҳбатлашиш, бирга ўйнаш ва вақт ўтказиш муҳимлигини таъкидлайди.

«Ўзим ҳам ишдан келиб, у билан кўпроқ гаплашаман, бирга қўшилиб ўйнайман», — дейди Бобур Мансуров.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?