date

Жастин Бибер илк марта ўғлини оммага кўрсатди

Жастин Бибер илк марта ўғлини оммага кўрсатди

Дунё машҳур қўшиқчи Жастин Бибер ўзининг янги “Yukon” номли қўшиғи учун тасвирга олинган видеоклипини тақдим этди. Қора-оқ услубда ишланган видеороликда хонанданинг рафиқаси Ҳейли Бибер ва уларнинг 11 ойлик ўғли Жек Блюс ҳам иштирок этди. Бу Жек Блюснинг омма олдидаги илк чиқиши сифатида қайд этилди.

Клип Жастин Бибер ижодидаги янги босқични — оталик даврини бошлаганини англатади. Ролик Испания ва Италияда суратга олинган бўлиб, табиий гўзал манзаралар, оилавий самимийлик ва илиқ туйғулар билан тўлиб-тошган. Қора-оқ формат орқали клипда ҳиссийлик ва ҳаёт фалсафаси мукаммал ифодаланган.

“Yukon” таронаси Бибернинг “SWAG” деб номланган янги албомига киритилган бўлиб, ушбу албомдаги иккинчи сингл ҳисобланади. Клип қисқа вақт ичида миллионлаб кўришлар сонига эришди ва томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жастин Бибер илк марта ўғлини оммага кўрсатди