Юлдуз Усмонова татуировкаси ҳақидаги саволга кутилмаган жавоб берди (видео)

Юлдуз Усмонова татуировкаси ҳақидаги саволга кутилмаган жавоб берди  (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова танасидаги татуировка ҳақида гапириб, бу қароридан ҳозир афсусда эканини билдирди. Санъаткор унинг наклейка эмас, ҳақиқий татуировка эканини айтди.

Интервью давомида ундан танасидаги тасвир татуировками ёки вақтинчалик наклейками, деб сўралди. Бунга жавобан хонанда татуировкани Нидерландияда (Голландия) яшаб юрган пайтида туширтирганини маълум қилди.

Унинг айтишича, ҳозиргача татуировкани ўчира олмаган. Бунинг учун лазер усулидан бошқа самарали йўлни ҳам топмаган.

«Ёшлигимда ўз бошимга ўзим бўлиб, шундай қарор қабул қилганман. Ҳалигача ўчира олмаяпман. Бу жуда ярамас нарса экан. Татуировка қилдирмоқчи бўлганларга маслаҳатим — бу ишга қўл урманглар, мен қилган хатони такрорламанглар», — дея таъкидлади хонанда.

Шу тариқа, Юлдуз Усмонова ёшликдаги шошма-шошарлик билан қабул қилинган қарор йиллар ўтиб ҳам инсонга ноқулайлик туғдириши мумкинлигини таъкидлаб, татуировка қилдиришни истаганларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб маслаҳат берди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар