Юлдуз Усмонова: “Балки бу сенинг ризқинг эмасдир” (видео)

1 дақиқа ўқиш169
Юлдуз Усмонова: “Балки бу сенинг ризқинг эмасдир” (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова оилада моддий юкни кўтарувчи "паровоз" эркак ҳам, аёл ҳам бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
  • Унинг фикрича, ота-оналар фарзандларига бирдек ғамхўрлик қилиб, кўпроқ даромад топган боланинг ҳисобидан камроқ топган боласига ёрдам беради.
  • Хонанда, шунингдек, инсон ҳаётидаги мол-дунё ва ризқ масаласига тўхталиб, дунёда йиғилган барча бойлик инсон билан бирга кетмаслигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли хонанда Юлдуз Усмонова интервюларидан бирида оиладаги моддий масъулият, ота-онанинг фарзандларига муносабати ва ризқ ҳақида фикр билдирди.

Хонанданинг айтишича, оилада одатда рўзғорни кўпроқ таъминлайдиган бир киши бўлади. Унинг фикрича, бу эркак ҳам, аёл ҳам бўлиши мумкин. Ота-она эса фарзандларидан бири кўпроқ даромад топган тақдирда ҳам, барча болаларини бирдек кўришга ҳаракат қилади.

“Мен ҳам олдин онамдан хафа бўлардим. 'Кўзингни оч, она учун ҳамма бола бир хил бўлади. Пул топадиганидан олиб, пули йўқ фарзандига берар экан. Бу шунақа қонун экан. 'Онам мендан олиб, менга илинмаяпти, мени яхши кўрмаяпти', деб ўйлаш керак эмас. Йўқ, боласига илиниб турар экан, баравар бўлсин деб”, — деди Юлдуз Усмонова.

Хонанда оиладаги асосий моддий юкни кўтарадиган инсонни “паровоз”га қиёслаб, бу вазифа фақат эркакнинг зиммасида бўлиши шарт эмаслигини таъкидлади.

“Оилани, рўзғорни тортадиган паровоз битта бўлади уйда. Хоҳ эркак бўлсин, хоҳ хотин бўлсин. Кўпроқ эркаклар дод солиб юборишади, хотинлари бураб турганда. Хотинлар ҳам овозини ўчириб туриши керак. Кўзингни оч, сени эринг топиб турибдими, балки сенинг ризқинг эмасдир”, — дея фикр билдирди хонанда.

Юлдуз Усмонова инсоннинг ҳаётидаги мол-дунё ва ризқ масаласига ҳам тўхталиб, дунёда йиғилган барча бойлик инсон билан бирга кетмаслигини таъкидлади.

“Мушукнинг ҳам ризқи бўлар экан. Унга ҳам ризқ берар экан. Айтилганки, китобда: 'Сен дунёни йиғасан, еганинг сеники, қолгани қолади'. Пайпоқ ҳам кийиб кетмайсиз. Йиртиғи ҳам қолади. Ўт қўйиб юборишади, талон-тарож қилиб юборишади”, — деди у.

Хонанданинг мазкур фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўплаб кузатувчилар унинг гапларини қўллаб-қувватлаганини ёзган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?