«Бизни оналаримизнинг ўқлови тарбиялаган» — Юлдуз Усмонова айрим психологларни танқид қилди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бугунги кунда психология ҳақида маслаҳат бераётган айрим мутахассисларни танқид қилди. Хонанда ҳамма ҳам бир нечта китоб ўқиш билан ҳақиқий психолог бўлиб қолмаслигини таъкидлади.
“Психолог, психолог деяпмиз-у, бугунги кунда ёлғончи, мошенник кўп. Қачон кўргансиз психолог тарбиялаганини? Онамизнинг ўқлови тарбиялаган бизни. Болажоним, сен ҳали йўргакдан энди чиққансан, памперсдасан. Ҳали психолог бўлишингга анча бор. Лекин ҳамма ўтириб олиб дарс беряпти. Шу психологларга яна бир ташлайдиган гапим бор”, — деди хонанда.
Журналист эса ҳазил аралаш: “Ўзингиз ташламасангиз ҳам, қўшиқларингизнинг ўзи ташлайди”, дея қўшимча қилди.
Юлдуз Усмонова фикрини давом эттирар экан, инсон тарбияси ва психология жуда мураккаб соҳа эканини қайд этди.
“Йўқ, йўқ, йўқ! Болажоним, тарбия бериб туриш керак, айтиб туриш керак. Ҳали сал ҳаётни китобдан ўқиб келган билан бўлмайди. Психологиянинг чеки йўқ. Инсон психологияси шунақа нарсаки, унинг чегараси йўқ. Миллион одам, миллион фикр, миллион характер, миллион ўй, миллион мантиқ бор. Одамлар бир-бирига ўхшаши мумкин, лекин бир хил бўлмайди”, — дея сўзини якунлади санъаткор.
Хонанданинг ушбу фикрлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар унинг фикрларини қўллаб-қувватлаб, инсон тарбиясида ҳаётий тажриба ва индивидуал ёндашув муҳимлигини таъкидлашмоқда.






























Изоҳлар 0
…