15:43 / 08.04.2015
9 411

Озодбек Назарбеков “кўз нури ва вақтини асраш учун” Telegram ва WhatsApp’ни ўчириб ташлаган

Озодбек Назарбеков “кўз нури ва вақтини асраш учун” Telegram ва WhatsApp’ни ўчириб ташлаган
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков мобил қурилмалардан имкон қадар камроқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Shov-shuv.uz сайти хабар бермоқда.

“Кўз нуримни асрашим учун «телеграм», «ватсап»ни ўчириб ташладим. Телефон нафақат кўзга таъсир қилаяпти, балки умрни, вақтимни ҳам кўп олаяпти”, – дейди хонанда.

Назарбековнинг сўзларига кўра, у телефон қўнғироқларга “деярли жавоб бермайди”. “Бекорчи қўнғироқлар кўп бўлади. Муҳим иши бор одам қайси йўл билан бўлса ҳам мени топади”, – дейди хонанда.

Озодбек Назарбеков SMS ёзмай қўйганига “анча йил” бўлган; “фойдасидан зиёни кўп бўлгани”, “керакмаслиги” сабаб “ҳамма ёпишиб қолган” Instagram’дан фойдаланмайди, ижтимоий тармоқларга “шунчаки қизиқмаган”.

Манба: www.kun.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков “кўз нури ва вақтини асраш учун” Telegram ва WhatsApp’ни ўчириб ташлаган