2025 йил 30 июндан бошлаб юртимизда “Концерт-томоша фаолияти” хизмати орқали ижод аҳлининг даромадларини расмийлаштириш жараёни бошланган эди. Энди эстрада хонандалари ва ижрочилар мобил илова орқали ўз даромадлари ҳақида декларация топшириши мумкин.
Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, “Солиқ” иловаси орқали бугунгача 1 954 нафар лицензияга эга бўлган санъаткор декларацияни тақдим этди. Энг кўп декларация Хоразм вилояти (294 нафар) ва Тошкент шаҳри (291 нафар)да қайд этилган.
Бу жараён “Ўзбекконцерт” ва Солиқ қўмитаси ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилингани орқали соддалаштирилган. Ҳар бир фойдаланувчи Face ID орқали шахсини тасдиқлаган ҳолда мобил илова орқали барча амалларни онлайн тарзда бажара олади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар