date

Женнифер Энистон пластик жарроҳлик ҳақида очиқ гапирди

Женнифер Энистон пластик жарроҳлик ҳақида очиқ гапирди

“Дўстлар” сериали орқали машҳурликка эришган 56 ёшли Женнифер Энистон нафақат спортчи каби соғлом ва чиройли қомат, балки доимо ёш ва тетик кўриниши билан ҳам мухлисларини ҳайратга солиб келади. Актриса Glamour журналига берган интервюсида пластик жарроҳлик ҳақидаги миш-мишларига нуқта қўйиб, гўзаллик сирлари ҳақида тўхталди.

Голливуд юлдузларининг ташқи қиёфаси кўпинча кенг муҳокамаларга сабаб бўлади. Сўнгги йилларда интернетда Женнифер Энистон жарроҳлик амалиётига мурожаат қилгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди. Бироқ актриса бундай даъволарни қатъий рад этиб, юзида ҳеч қандай жарроҳлик ўзгартиришлар қилинмаганини, фақат косметологик муолажалардан фойдаланганини маълум қилди.

Шу тариқа, Энистон ўзининг табиий гўзаллигини сақлаш учун соғлом турмуш тарзи ва тўғри парвариш етарли эканини яна бир бор таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Женнифер Энистон пластик жарроҳлик ҳақида очиқ гапирди