«Аватар 3» катта трейлери намойиш этилди (видео)

1 дақиқа ўқиш5K
«Аватар 3» катта трейлери намойиш этилди (видео)

Кутилган хабар – Дисней студияси машҳур франшиза навбатдаги қисми «Аватар: Олов ва кул» фильмининг йирик трейлерини тақдим этди. Жаҳон кино индустриясининг энг йирик лойиҳаларидан бири ҳисобланган бу фильм Жеймс Кемероннинг севимли оламни янада кенгроқ очиб бериши билан томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Сюжет жиҳатидан янги қисм «Аватар: Сув йўли»нинг тўғридан-тўғри давоми бўлиб, Пандорадаги тамоман янги қавм – оловли нави халқини намойиш қилади. Улар аввалгидек дўстона эмас, балки мутлақо бошқача характерга эга жамият сифатида акс этади. Мазкур халқнинг етакчиси ролини испан актрисаси Уна Чаплин ижро этади. У томошабинларга «Табу» сериали ва «Узоқ йўл» фильми орқали яхши таниш.

Фильмда Пандоранинг ҳали кўрсатилмаган ҳудудлари, янги қаҳрамонлар ҳамда аввалги қисмларда тилга олинмаган воқеалар очилади. Шу билан бирга, биринчи ва иккинчи қисмда иштирок этган Сем Уортингтон, Зои Салдана ва Сигурни Уивер ўз ролларига қайтади. Томошабинлар, шунингдек, Кейт Уинслет, Жованни Рибизи, Девид Тюлис ва Стивен Ленг иштирокини ҳам кутишлари мумкин.

«Аватар» франшизаси ўз тарихида дунё кино саноатида энг катта даромад келтирган лойиҳалардан бири бўлиб қолмоқда. Илк фильм 2009 йилда намойиш этилган ва рекорд даражада касса натижаси қайд этган. Унинг давомчиси «Аватар: Сув йўли» эса 2022 йилда экранга чиқиб, миллиардлаб доллар даромад билан франшизанинг нуфузини янада мустаҳкамлади.

Энг қизиқ жиҳати – учинчи қисм франшизадаги энг узун фильм бўлиши кутилмоқда. Режиссёр Жеймс Кемероннинг таъкидлашича, фильмнинг давомийлиги 3 соат 12 дақиқани ташкил қилади. У бу вақт давомида томошабинлар нафақат Пандоранинг бетакрор манзараларини, балки янада мураккаб ва серқирра воқеаларни ҳам томоша қилиш имкониятига эга бўлишини таъкидлади.

«Аватар: Олов ва кул»нинг халқаро прокати 2025 йил 19 декабрда бошланиши режалаштирилган. Шу боис фильм атрофидаги қизиқиш тобора ортаётгани ва унинг яна рекорд янгилаши кутилмоқда.



Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?