Ҳолливуд киноижодкорлари томонидан суратга олинган “44-рақам” фильми Ўзбекистондаги кинотеатрлар дастуридан олиб ташланган. Бу ҳақда Premier Hall кинотеатри ходими маълумоти'га асосланиб "Kun.uz" хабар бермоқда.
Шунингдек, Next Cinema кинотеатри вакили ҳам шу масала юзасидан таҳририят томонидан қилинган мурожаатга жавобан “Бекор қилинди” дея маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, бу фильм намойиши аввалига, 15 апрель куни Россияда, 16 апрель куни эса Қозоғистон, Беларусь ва Қирғизистон давлатларида бекор қилинган эди.
Маълумот учун, режиссёр Даниэль Эспиносанинг фильмида актёрлар Том Харди ва Гэри Олдманлар бош ролларни ижро этган. Сюжетга кўра, Том Харди ижросидаги бош қаҳрамон 44 нафар болани ўлдирган қотилни қидиради, айни пайтда унга қарши иш бошлаган хавфсизлик хизмати ходимлари таъқибидан қочиб юришга мажбур бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар