date

Муниса Ризаеванинг “Бевафо” таронаси қисқа вақтда шов-шувга айланди

Муниса Ризаеванинг “Бевафо” таронаси қисқа вақтда шов-шувга айланди

Хонанда Муниса Ризаева яна бир янги ижод маҳсули билан мухлислари диққат марказига чиқди. Хонанданинг “Бевафо” деб номланган янги таронаси расман тингловчиларга тақдим этилди ва қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Қўшиқда муҳаббат, ишонч ва хиёнат мавзуси таъсирли мусиқа ва эмоционал кайфият билан уйғунлашган бўлиб, мухлислар томонидан илиқ қарши олинмоқда.

Қизиғи шундаки, “Бевафо” таронаси ҳали тўлиқ премьера қилинмасидан аввал ҳам Instagram ва бошқа ижтимоий тармоқларда омма эътиборига тушишга улгурган эди. Қўшиқнинг қисқа парчалари ва видеолари интернет фойдаланувчилари орасида тез тарқалиб, кўплаб блогерлар ва мухлислар томонидан ишлатилди. Айрим фойдаланувчилар эса ушбу тарона йилнинг энг машҳур қўшиқларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаеванинг “Бевафо” таронаси қисқа вақтда шов-шувга айланди