
Машҳур британиялик актёр Роберт Паттинсон вампирлар ҳақидаги афсонавий "Сумерки" фильмидаги Эдвард Каллен образига қайтишга тайёрлигини маълум қилди. Бу кутилмаган эътироф Vanity Fair учун Женнифер Лоуренс билан бўлган видео-интервью давомида янгради.
Лоуренс Паттинсондан бу машҳур ролга қайтиши мумкинлиги ҳақида сўраганида, у: "Ҳа, албатта", деб жавоб берди. Актриса бунга ҳазиломуз тарзда “Буни қилмасанг яхши бўларди, деб ўйлайман,” деди. Паттинсон эса табассум билан жавоб қайтарди: “Менга ёш актёрларнинг ролларини олиш ёқади. Ҳа, яна 17 ёшли йигитни ўйнамоқчиман,” — деди у кулиб.
Эслатиб ўтамиз, афсонавий "Сумерки" саргузаштлари беш қисмдан иборат бўлиб, улар 2008 йилдан 2012 йилгача экранларга чиққан. Кинокартиналар бутун дунё бўйлаб уч миллиард доллардан ортиқ даромад тўплаган ва Роберт Паттинсон, Кристен Стюарт ҳамда Тейлор Лотнерларга улкан шуҳрат олиб келган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!