date

Фарруҳ Фазел “Йўқ” қўшиғи билан мухлисларига янги ҳиссиёт улашди

Фарруҳ Фазел “Йўқ” қўшиғи билан мухлисларига янги ҳиссиёт улашди
Хонанда Фарруҳ Фазел мухлисларига янги совға тақдим этди — у “Йўқ” номли қўшиғининг премерасини эълон қилди, деб хабар берди ижтимоий тармоқларда.

Қўшиқ айрилиқ, соғинч ва юракдаги изтироб мавзусини ўзида акс эттиради. Фарруҳнинг сўзларига кўра, “Йўқ” инсонни ўйлантирадиган, аммо бир вақтнинг ўзида умид уйғотадиган тарона сифатида яратилган.

Ҳозирча қўшиқнинг фақат аудио версияси YouTube ҳамда бошқа мусиқий платформаларда жойлаштирилган. Қўшиқ матни ва мусиқаси Миржаҳон Тожимуратовга, аранжировкаси эса Жасур Бадалбаевга тегишли.



Хонанданинг аввалги “Бор” номли қўшиғи ўз вақтида мусиқий чартларнинг юқори ўринларини эгаллаган эди. “Йўқ” эса шу муваффақиятнинг давомидек кўрилмоқда — унда хонанданинг овози янада етук, ҳис-туйғулар эса чуқурроқ акс этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Маданият » Фарруҳ Фазел “Йўқ” қўшиғи билан мухлисларига янги ҳиссиёт улашди