Юлдуз Турдиева “Тан Оласанми…” номли янги таронасидан мухлисларига парча улашди (видео)

Хонанда Юлдуз Турдиева ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида янги қўшиғидан қисқа видеони мухлислари билан бўлишди. “Тан Оласанми…” деб номланган тарона парчаси тингловчилар орасида қизиқиш уйғотмоқда.
Санъаткор видеога изоҳ қолдириб, мухлисларига муҳаббат ҳақида савол билан мурожаат қилди.
“Севгисини тан олганлар борми орамизда? Тан олмаганларчи? Бир кун келиб, кўзларимга қараб, мени севганингни тан оласанми?” — деб ёзди хонанда.
Қўшиқдан эълон қилинган парча остида фойдаланувчилар турли фикрларини билдирмоқда. Айримлар янги таронага қизиқиш билдирган бўлса, бошқалар Юлдуз Турдиевани қўллаб-қувватлаб, унга ижодий муваффақият тиламоқда.
Мухлислар қўшиқнинг тўлиқ версиясини кутмоқда.































Изоҳлар 0
…